суббота, 20 марта 2021 г.

Хонадон эркаги йўқ манзилнинг эъзози

 

Биз мусулмон халқ аҳлида, ўзгаларга шавқат ва мехрибонликда бўлишлик; Аллоҳга бандаликда бўлишликдаги ибодат даражасида қабул қилинган мақомдир!

Хозир замон зайлида совет режаланган тизимидаги, бошқа майда ўлкалар аввалги корхоналар муъайян фаолиятини йиғиштириб қўйди. Шундан оилани турмуш тушумини катта мамлакатларга наем холатида бориб, юрт, хонадан ва яқинларини вақтинча ташлаб чиқиб. ишлаб қайтишмоқдалар. Булардан кўплари эркак, ва ёш оила бошлиқлари уйларини ташлашга мажбурлар.

Шу холат хонадон аёлига ташвишини зиёда қилади. Оила болалари "ярим юрак"холида қўрқув холатига мубтало бўлишди. Булар энди ташқаридаги оз-моз шовқин ё чақириқдан қўрқувда қолишган.

Энди шу оила аҳли заифлик махалида, атрофдан бирор одам эркак ё аёл,  хақ талабида уйга кириб келиши одамгарчиликсиз бўлиб қолади.

Ундай юзсизликка берилган эркак кириб келиб, оила аҳлига хуркиши ё аёлнинг чинқираши; жуда хам шарафсизлик, пасткаш одамнинг амали каби қаралади. Улар бу билан "уларсиз хам ярим юрак" болаларни катталарни ёмон кўриб қолишларига олиб боради. Уларнинг шу каби бетавфиқ юмуш-жинояти, оталарига айтилганда; бу кишидаги шу хақни адоси учун узоқда қимиллаётгани, унинг иш фаолияти сусайишига олиб келади. Мобода ўшалар яна шу аҳлни, қистов ва хуркитишда давом этишаверсалар; энди уй эркаги астига, ўзининг бўйнидаги қарзни қайтмасликка ўтиб хам олаверади.. Негаки у узоқ ўлкаларда "қўл қавартираётгани" шу оила яшовини тинч ва эхтиёжини қондиришга йўллаган; манабундай оила тинчлиги ва буларнинг тирикчилиги манбаъига, зўрлов ила эга бўлишга уринишлари; албатта икки томон ёвчилигага олиб келади. 

Адл шариъатимиз бу ва бошқа ожизлик холатларида, бошқаси кутиб туриши ва "майсарот"-енгиллатишга чақирилмоқда. Ва эхсонларнинг афзалининг барчаси мўминнинг қоидаси хисобланади. Айниқса қарз иложиси оғир ва узоқ муддатликда қолса; биродаридан шу мол ё пулни кечиб юбориши; мана бундай саховатликда иш тутиш, жаннатийлик йўлларидан хисобланади.

Айниқса бира йўли эркаги қолмаган аёл ва унинг етимлари, роввоти олди кўчасида бақириб ўтилиш хам, фахмсизликнинг бири. Шу етимларга кўчадаги мўйсафиднинг шиддатли насихати хам ярамайди. 

Энди хукумат хиссаси қанчалиги кўз қарашимизда бундай: етимлари бор оилаларга хар қандай хукумат хизматларини бепул қилиши мўлжаллансин. Чунки шу етим болачалар мана шу давлат қудратига фойда беради.."шўрликларни" биттагина заифа ожилигига барча тўловларни ундиришга маъсулларни жўнатиш хам, шу хукумат қонунлари қарори бошидан, шу каби заиф ва бечораларни манфаътини аввалидан кафолатламагани айбда кўрилади. Шу масалаларда давлат қарғиш ва ёмон тутимларга йиқилиши аниқ..бу холда "светский"-мақтови халқ назарида, зулм асбоби миқиёсида эканлиги яққоллашади.

Мана шундай эркаги йўқ бўлиб турган эшикларга, хар қандай бўлмасин назорот, тиббий хизмат формалари кийими билан киришлари, болаларни қўрқитади..шу томондан хам беваларни хурматида, бу оилалардан "охлаб", уй аҳлига хозирча тегмай ўтиб кетишлари мақталади.

Ўқиш муассасаларида хам муаллимлар етимларнинг нафсониётига ўзлари тегмасликка ва бошқаларнинг бундан тўсишлари хам, маъориф кишисининг қонуни даражасида кўрилсин.. 

Ва бошқача тақиқларни хам хар бир маъсул ёки қўни-қўшни хам, хар томонлама шуларга жонкуярлик муомиласида бўлишлари ўзларининг дунё ва охират савоб ва натижалари хосили бўлади..манашу кўзларни ёшлатиш эмас, аксинча севинч индириш Пайғамбаримиз соллаЛЛоҳу Аълайҳи Васалламнинг амалларидан эдилар! Ва *етимнинг бошини силаган, менинг билан жаннатда, мана бундай яъни икки бармоқ қовушгени каби, бирга истиқоматда абадий бўладилар!". 

Аллоҳдан ўзим ва хамма сахийларга мана шундай улуғ маконни Роббимдан сўраб қоламан!   Ассаламу аълайкум ва рохма!           



Комментариев нет:

Отправить комментарий