четверг, 2 июня 2022 г.

"Ла илаҳа илаЛЛаҳ" калимамизни қалбда хосили қандай

 1.Аввалам бор бандаси, Роббиси Аллоҳ жалла ва аълонинг, мавжудлигини тўла изҳорини миясининг тўла фаҳми орқали, ўз нафсига сингдириб олсин. Шу Зотгина ягона Худо, тангри, султон, саййид, барча нарсага кифоя, балогардон, тадбиркор, ғолиб, ризқловчи, химоячи, кечирувчи, рахмли Зот, яхшилик ва ёмонлик ўзидан, воқеъаликни ёлғиз ўзгартирувчи. Манашу дунё яратувчиси, демак Ўзигина Хоким! Қолган жон ва жонсизлар Унинг ижоди-саноъати холос. Яъни башар, фаришта, жин ва нарсалар яратилинган махлуқлар холос. Буларда хокимлик ҳам, бирор нарса қилиб юбориш йўқ. Хаммаси поёнли ўлишади, яксон бўлишади. Ўзларига ҳам ва бошқаларга ҳам, на фойда ва на зарар келтира олишади.

  Одам, жин ва хайвонлар емакхўрдирлар. Бунга нафс-дейилади. ва шуларда саноқли ақл ҳам бор. Улар секин малака хосил қилишади. Булардан кўпчилиги кофир-шукрсиз. Шулар зулм ва фасодга киришади. Буларни йўлдан яиқарган -шайтон дея жин бор. Манашу нафсимиз ва иблис бизларни Аллоҳ тоатидан четлатади. Шулар дўзахга итарадилар. Ва кўпчилик дунё хирсида, ширк, бахл, зулм, фахш, ҳаром ва дунё қувончи ва шарбатига шумғиб Яратувчи ва Раззақни унитишади-да, улар амал, мол, фарзанд ва нафс  шишигида, ибодат нималигини ўқимай, жоҳил холида Роббисига банда ва Росулига уммат бўлмай ўлишади-да, жасад ва рухлари қабрдан бошлаб, қиёмат сўроғи, ва сўнг жасадлари дўзахга отилиб, оилалари билан абадий куйишади. Қандай ҳам аянчли хол. Ақлсизлик айни шу.

  Демак бандаси калимаси ўзининг Молигини юқоридаги сиффат ва хусниисмларига жўр бўлиб, Тангрисининг юзини қилишсин. Унгагина рахбат қилсин. Унга мухаббати хар ким ва нарсадан ортиқ бўлади. Бировни яхши кўрса Аллоҳ учун яхши кўрсин. Агар қаршилашса ҳам,  Аллоҳ учун ёққалашсин. Хар ибодат ва эхсонлари Унинг розилиги учун қилинади. Банда розилигида ҳам, ўз ғазабида ҳам, Роббисидан айрилмайди. Холиқнинг танлаган дини-Ислом дини ва шундаги Мухаммад Пайғамбари кўрсатмалари-суннатига эргашиб бажарсин. Айнан ихлос калимасининг  давоми-да Мухаммадур РосулуЛЛаҳ дир. Ва оят, Аллоҳ жалла ва жалаллоҳу деди: **Ва илаЛЛаҳу туржаул умр!**- ва Аллоҳга барча ишлар қайтади. СодақоЛЛоҳу адзийм!

  2.Биламизки илм бор. У эса ўқиш билан хосил бўлади. Шу илмни бажариш ҳам, бажармаслик ҳам мумкин. Энди “Яқийн” ҳам борки, бу илмдан кўра юқорироқ, худдики, билиб ўрганишдан кўра, нарсага қараб, уни ушлаб ўрганиш тасаввурдан баланд албатта. “Яқийн”-ишонч демакдир. Аллоҳ жалла ва жалаллоҳу деди: **Сумма ла яртабу**-сўнг шубҳа-ишончсизлик қилманглар. Бандасида Яқийн бўлмас экан, унда Роббисига ишонч кам,ва у унда Аллоҳга тўла таваккал қила олмайди. Қуръонда Аллоҳ доимо Яқийн каоимасини кўп келтиради улардан, “ятика яқийн”-ўлим сенга етгунча; жаханнамни Яқийн кўрадилар; “Сумма. латаъламуна илман Яқийн”-сўнг, қабрга тушганларини аниқ илм билан биладилар. Шулар ва бошқалар олий Яқийн, яъни комилликда билиш. “Юмийн-ғойри шаккин”- шакдан ташқарида ишониш. Қайси иймон эгасида шу яқийнлик бўлса, у кишида “мустайқийн қолби”-қалб сокинлиги, тинчлиги; ва “Ла илаЛЛаҳи илман яқийн” -Аллоҳга яқийнлик билан бориш, калимаси билан бўлади.

  3. Ал-Ихлос-холислик, яъни ёлғиш Аллоҳ розилиги учун харакатлар барчаси. Аллоҳ деди: **Аъла лиЛЛаҳи холис!**. Яъни барча амаллар ширкдан “софа”-софий, ва “нақий”- тоза. Аллоҳ таоло Қуръонда, сигир қорнида тоза сутнинг хосил бўлишига ҳам “наийян” калимасини қўйибди. Акс холдаги амаллар, инсонни Аллоҳ юзидан қайтиши, ва риё-ким кўрсин ёмонликда қолдиради. Лекин Аллоҳ хеч бандасининг амалига мухтож эмас,аксинча бандалари У Зотга мухтожлар. Аллоҳ деди: **Антум фуқоро аълаЛЛаҳ”-сизлар Аллоҳга фақийрдирсизлар. Ўзи Яратувчи, у Холиқ, Ўзигина беради, демак Угина барчанинг Ўзига ибодатига хақли.. бошқа хеч ким ва хеч нарса, одамнинг бўйинсунушга хақсиз.

  4. Хўш натижа; агар юқори сифатлар бандасида бўлмаса, у учун ихлос ва иймон қусрлари сарфи юз беради. Кўкрак ва қалбдаги ёруғлиги-куйини фасодлайди; хис рухониятни қисади. Шунинг учун мўмин мусулмонлар доимо нийяиларини яийин ва ихлосга солихатга солиб юриш керак. Чунки амалларимиз охиратимиз захирасига боришлиги учун. Биссавоб.

Комментариев нет:

Отправить комментарий