среда, 25 августа 2021 г.

25 йил аянчи-7, “Диндорлик ғарибкор ва дод”лиги йиллари ортидан мулохозалар

  1.  Йигирма беш йил хам ўтди-кетди. Бу давр Ўзбекистон юрти тепасида Каримов И.А., исмидан бошқа исм янграмади. Москвада кремль беш юлдузи нишонлик. Худдики, барча 70 йил алмаша-алмаша бошқарган бош секратарлар, ана ўша қизил беш юлдуз “порлаши йўлида ишлаб, ўлишди. Бу “танноз кибр”ли давлат парчаланди. Энди ленин жасади кўргазмаси, картон қоғозларда ўралди. Уни тепаси “парад намойишларидаги культ” минбари ижролигидан туширилди. Энди шу бесўнақай жасад, ер мозорига-да етиша олмай аросатли шиша ичида қолмоқда. Чунки бу жасад, ўз хаётида диний гимназияни тугатсада, бу “соф” таълимотни инкори ўлароқ оғиб, уни охлаб ўтиб, ”худосизлик” шайтоний таълимоти ила “совет иттифоқ”и худудини қурган. У ўз йўли ижросида эса, хатто ўзининг диний намоёндалари-ю ва мусулмон ўлкалари дин етакчи “домлалар”ини, чунон хорлаш ила ўлдиргизганди. Мана шу ерда қилган “тароку масаканакум кану фийҳи золаму” (ўзлари зулм қилиб ўтган жойларини ташлашди, яъни охиратга жўнатилишди)-дея келувчи оят ила, ер бу жасадни ўз қўйнига олиб, силамоқчи эмас. Мана бундай хумрезликни коммунист-деб аталувчи қизил юлдуз, қизил ранг қон тимсоли, ишорасини қабулидаги партия, хозирги барча СНГ мустақил ерлари орасида, номини “халқ ва демократия” сўзлари “ўйнаши”да. халигача қўлланиб, ўргилиб “садақаси кетиб”, айрилиша олмаётган “ботқоқ”ликни, Каримов хам шуни танлади. Шу нисбатни “оқлаш”-маъқуллатиш йўлида, у республикада динга алтернатив-
  2. халигача қўлланиб, ўргилиб “садақаси кетиб”, айрилиша олмаётган “ботқоқ”ликни, Каримов хам шуни танлади. Шу нисбатни “оқлаш”-маъқуллатиш йўлида, у республикада динга алтернатив-қаршилашадиган, “ўзига хос ва ўзига мос ”йўл кўрди ва ўзини “диктат”-\фиръавчилик\ни юргизди. Бу концепция фақат бир тамонлама -“светский” яъни "большевой”ларнинг; ”дин сиёсатдан ташқари” -бўлмоғи керак йўсинида харакат топди.
  3.  
  4. Шундан хозирги мавжуд Ўзбекистони конституцияси ўзаги бузуқликда!? Шундан Каримов хукумати, диндорларни ҳохлаганча хақоратлаш, ”йўқотиш” ва хукумат тузумига, дин намоёндаларини яқинлатмаслик, киритмаслик йўлини махкам тутишди. ”Мушт” каби бирлашган диндор халқ орасига, биродарлари хусусида “шайтоний-ленинча” шак ва шубха ташлашди. Ва умматни “биродар –биродарининг хаққи, молини “ейиш” ва қонига тажоввузни ”халоллаш”га киришди. Бу йўлда у раис, “ясама имом”лар, диний идора каби; ”алвасти” воситачилик хамда, ”жашлиқ” каби қамоқхоналар барпо қилинди. МХХ ва мелиса-полиция жандарми каби, берахмлик даврига ўтказилди. Нима эканки; ”менга 2-3 ой бериб туринглар, барака топкурлар” -бу хозирча “фавқулодда, вақтинча бўлади-деган бу нотиқ; Халқ қулоғини “упалаб” –қуруқ ваъда у тахтда туриб, сира бу диктат \якка бошлиқлик\дан бош тортмади. Ва халқ чорак кам бир аср, ”қамчи ушлаган полицей холатида” гунг, ”боши қоронғу” холатда зулм ила ушлатилди.
  5. Хуллас хозирги “ленинча коституция”-халқнинг асосий, жиноятга тортиш  “шўри” қилиниб келинмоқда!? Бу қағозни тузган “халқ сотқин”лари, мусулмонни эзишга “рухсатнома” кабидир. Уларнинг суд ва қамаш амаллари, шу “бирмири”ликдаги қонун асосида иш юритилмоқда. Қани айтингларчи: ”асоси худосиз”ликдаги қоғоз, қандай қилиб мўътабар бўлсин? Эй халойиқ, қачон Аллоҳдан қўрқилади?
  6. Диндорни “вахобий, хизбут, акромий, тариқат ва хакоза”ларда, қамаб занжирланиши, қийноқ хатто аёлини кўзини олди-рубаросида “зўрлаш”, онасини олиб келиб, махбус ё онаси жабри орқали, ”улика”-факт қоғоз тўплаш, Махалла, маъориф ва хокимиятларда халқда жосусликни шакллагтириш. Мана шу “тупурги боп”-уйдирма қоғозни; булар муборакка чиқариб, хар яхшини “конституцияга қарши, президентга қарши” статья қўйилиши-бу “дажжол”ликдаги уйдирма, динга баттоллик қилиш-ку!? Аллоҳ ўзи ислох қилсин! Қамоқхоналарда бу “ижроси харом” модда бўлимларини ёдлатиш, бош тортса ўтириш муддатини қўшиб ёзиш. Намозни тақиқи-ю, Аллоҳ китобини қамоқда ўқиб ўрганишни йўқ қилиб, ўрнига Каримов китобини қайта-қайта ўқитиш; Аллоҳнинг худудида “булар ким бўлибди?”.

  7.  Религия есть опиум народа. /карл маркс\



Комментариев нет:

Отправить комментарий