воскресенье, 19 декабря 2021 г.

1919 йил инглизлар бош, Усмонийликни қисган саудлар Маккани, Мадинани, Нажд ва Ҳижозни олишди

Бу 1919 йил 10 январда юз берди. Эртаси куни Усмоний қўшин Масжид набавий олдида саф тортди... Ҳар бир аскар кириб Росулуллоҳ қабрини зиёрат қилар, йиғлар ва дуо қилар сўнгра чиқар эди. Зобитлар ҳам шундай қилишди. Ана шу таъсирли видолашув лаҳзасида қайноқ кўз ёшларини оқизмаган ҳеч ким қолмади. Ҳатто Мадина аҳолиси ва бадавийлар кучлари ҳам бу манзарадан таъсирланиб йиғлашди. Фаҳруддин Пошони унинг учун тайёрлаб қўйилган чодирга олиб келишгач, у ердаги минглаб бадавий кучлари чодирни ўраб олишди. Улар афсонага айланган ана шу қаҳрамонни кўриш орзусида эди. У кўриниши биланоқ саҳро «Фаҳруддин Пошо... Фаҳруддин Пошо» деган ҳайқириқдан ларзага келди. Зеро у ерда Фаҳруддиннинг қаҳрамонлиги ва Росулуллоҳ

га бўлган муҳаббати лол қолдирмаган ҳеч ким қолмаган эди. 1919 йил 13 январда бадавийлар кучлари келишув бўйича Мадинага кирди ва Мадинаи Мунавварадаги Усмоний ҳимоячи кучлар Мендерис шартномаси имзоланганидан 72 кун кейин таслим бўлдилар. Шундан кейин инглизлар билан келишиб олган саудлар Маккани, Мадинани, Нажд ва Ҳижозни ўз қўлларига олишди. Шундай қилиб ботил аҳли ҳақ аҳли устидан ғалаба қозонди... Ҳозир Макка ва Мадина Аллоҳ ва Росулини севадиган бир ҳақиқий эр кишини кутмоқда. У Аллоҳ Субҳанаҳу динига ёрдамчи бўлади. Аллоҳ бу зобитни кенг раҳматига олсин. Уммат бугун Аллоҳнинг мана шундай илк ансорларини кутмоқда. Бу динни ва бу Умматни мана шу аламли воқедан халос қилишларини кутмоқда. Бу динни асл улуғворлигига қайтаришларини кутмоқда. Аллоҳ Таоло деди: ** „Албатта Биз пайғамбарларимизга ва имон келтирган зотларга ҳаёти дунёда ҳам, гувоҳлар (ҳозир бўлиб) турадиган Кунда (қиёматда) ҳам ёрдам берурмиз“** [40:51] 

Бу фожиали кўриниш қабрида тирик ётган Росулуллоҳ дан яқин жойда юз берганини бир тасаввур қилинг... Саудлар оиласи кофир инглизларга Исломий давлатга қарши ёрдам берганини бир тасаввур қилинг... Исломий Умматни диндан дунёни муҳим биладиган, курсиларини ҳар қандай мақомдан – гарчи у Росулуллоҳ нинг мақоми бўлса ҳам – устун қўядиган ҳокимлардан қандай халос қилиш ҳақида бош қотиринглар... Бадавийлар, баъзи араб қабилалари, саудлар оиласи, шариф Ҳусайн ва унинг ўғиллари... буларнинг ҳаммаси Аллоҳ душманлари бўлмиш инглизлар Исломий давлат кўксига санчган ханжар бўлишди.26 мая Ф.Б. дан.  Abdurahmon Abdurahmon



Комментариев нет:

Отправить комментарий