понедельник, 25 мая 2020 г.

Шайхул Ислом Абдували қори “Юнус” сураси тафсиридан икки масала қўйилмаси:2- “Аллаҳнинг бандаси устидаги хаққи ва гунохи кабира-ёлғон гувохлик бериш”


“Аллаҳ таолодан ўзимни ва сизларни тақво қилишликни сўраб қоламан! Тақвонинг 1-чиси: Аллаҳнинг хаққини ўташликдир. “ХаққулЛаҳи аълал иъбад: ляъбудуҳу ла юшрику луҳу шай-а!”- Аллаҳнинг бандалар устидаги хаққи; Аллаҳга ибодат қилишлари, Аллаҳга хеч бир нарсани шерик қилмаган холатларида. Бу хақ –ўталмаган хаёт, “хеч қайси бир хақни ўтолмаябди” –деб биз даъво қилсак, биз хақ бўламиз, биродарлар! ..хеч бир нарсани шерик қилмаган
холатларида, ..хаёт; -зое бўлган хаётдир! Аллаҳнинг Ўзигагина ибодат қилиб, агар Аллаҳга хеч бир нарсани шерик қилмаса, -инсондан содир бўлган хатоларни, Аллаҳ субхана таоло ҳохласа кечади. Ҳохламаса шу хатосига яраша азоб беради. Аммо Аллаҳнинг хаққини ўтамасдан, ўзини истилосида яхши –деб юриб қилган, амаллар қилса; Аллаҳ уни кечирмайди.
Аллаҳ субхана таолонинг хақларидан: беш вақт намоз ўқишликдир. Роулуллоҳ хадиси қуддисийни ривоят қилиб айтишида: “Ва ма тақорроба аъбди мин шей-ин, ахабба минни илайя ма фарозтуҳу аълайҳ” –Аллаҳ субханан таоло айтадики: “Мени бандам менга, мен фарз қилган нарсадан кўра суюмлироқ, нарса билан менга яқин бўлмади” –дейди. Демак Аллаҳ фарз қилган нарсалар билан, яқин бўлишлигимиз Аллаҳга, энг суюмлидир биродарлар. Бундан бошқа хамма нарсалар кейинги ўринда туради. Аллаҳ фарз қилган нарсалар: : беш вақт намозни барпо қилишлик, закотга қодир бўлса закотни ўташлик; Рамазон ойида рўза тутишлик; ва қодир бўлса хажга боришликдир! Бу фарз қилган нарсаларнинг баъзилари шу жумладандир.
 Аллаҳ субханан таоло мана бу гунохи кабиралардан ўзимизни тийишни буюрди: “Мин акбарил кабаир ашрику биЛЛаҳи; уқуқул валидайни ва шаҳодату зур” –дедилар . гунохи кабиралар баъзилар айтишича етмишта, баъзилариники ундан хам кўп; аммо гунохи кабираларнинг ичидаги энг катта гунохи кабиралар 1-чиси Аллаҳ таолога ширк келтириш; 2-си ота-онага осий бўлиш; ва ёлғон гувохлик беришликдир биродарлар! Хозирги пайтда ёлғон гувохлик беришлик нихоятда кўпайган биродарлар. Росулуллоҳ мана шу сўзни айтганларида ёнбошлаб турган эдилар: “шаҳодату зур”- ёлғон гувохлик беришликни баён қилганларида, “шаҳодату зур”- “шаҳодату зур”-деб такрорлай бердилар дейди ровий, хатто биз бас қилса бўлардилар –деб, Росулуллоҳ   қанча кўп гапирсалар –оз.-дейдиган сахобалар: “энди бас қилса бўлардилар”-дедик, дейдилар. Демак ёлғон гувохлик беришлик, гунохи кабираларнинг ичидаги энг катталаридан; хозирги пақтда энг шое бўлган нарсалардир биродарлар! ..ш/у мана бу иш билан энг катта гунохи кабирани қилган бўлади. Аллаҳ субхана таоло гунохи кабирадан бошқа гунохларни кечиришни ваъда қилди.

Маҳмуд мирзадан   /телг. Ростлик; Вся честность и алтернативное лечение; табиий саломатлик\  ссылка:  https://t.me/nazmxiyoboni


Комментариев нет:

Отправить комментарий