понедельник, 25 мая 2020 г.

Шайхул Ислом Абдували қори “Юнус” сураси тафсиридан икки масала қўйилмаси: 1- мўмин одамни қийнашни сира иложи йўқ


 “..яъни мўмин одамни қийнашни сира иложи йўқ! Мўмин одам биродарлар, шундай бир нарсага ўхшайдики; бир томчи сувга ўхшайди –дейлик..шуни йўқотиб юборай –деб, ғазаб қилиб; ўт тегса –порлаб чиқиб кетади, яна томчи бўлиб тушаверади, тепадаги совуқлик
билан..уни бир жойга йўқотворишнинг йўли йўқ, мана..чунки уни биров йўқдан бор қилмаган. Аллаҳ уни бордан йўқ қилса, Шу Зотгина йўқоталайди. Мўмин шундай бўладики; хамма шароитда, Исломнинг ўзини буйруқлари бор..суви оз бўлса, бир мартада тахорат қилади..уям бўлмаса таяннум қилади, ғамгин бўлмайди, бунга. Мўмин одамни шу қийнашни иложи йўқ..агар комил иймонли бўлса, қийнашни иложи йўқ. Диққат бўлмайди мўмин одам, дунёни жаннатида яшайди, у. Ш/у у, жаннатга лойиқ бўлиб оладида, ..жаннатга кириб олади дарров.
Аммо кофирга жуда қийин. У одатда ейдиган овқатидан 15дақиқа кечикиб қолса; хаёти емоқ учун бўлганлигидан, у қийналади. Кофирга жуда қийин..бу хаётдаги қийинчиликдан кегин; ..абадий қийинчиликга кетади.
Мўмин одамни қийналишини сира иложи йўқ. Чунки унинг қалби доим Аллаҳ билан боғлиқ:   Санинг ёдингни чўлда қилсам,
                  Чўл бўлур бўстондан ортиқ!
                  Санга қул бўлғоним,
                   Султондан ортиқ!
..мўмин одамнинг эътиқоди шундай бўлади. Аллаҳга банда бўла олса; подшох у одам! Сахрода Аллаҳ билан бўлса; бўстонда ўтиргандек..шундай бўлади. Ш/у мўмин одамни тушиниш учун, иймони комил одамни тушиниш учун; Иймони комил одам тушинади-да!

Комментариев нет:

Отправить комментарий