понедельник, 11 марта 2019 г.

.Ўликга базм тутиш Ражаб ойида



Муборак ойлар!

Исломда Аллоҳ ҳаром яъни,улуғ-муборак қилган тўрт ой бордирки, бу ойлар мўътабар саналадилар.Улар:ражаб,шаъ-бон,рамазон ва зульхижжа ойларидур.Бу ойлар Аллоҳ назди-да улуғ бўлганидан бандаларига бу ойларга нисбатан, хурмат бажо келтиришлари шарт бўлади,Бу ойларида инсонлар ўзаро ҳусуматларига чек қўйишиб,ҳатто жангу-жадални тўхтати-шиб,ягона Аллоҳ جل جلالهтоат-ибодатларига берилиши керак.

Ўкинч!

Аммо бу ойларда ўзгача,суннатдан бўлмаган амалларни их-тиро қилиб олиб,динда ғулув кетиш ярамайди.Мисол:”ражаб ўликлар ойи,барот-шаъбон бандалари ойи ва ҳакозо” деб бўлиб олишдан келадиган бидъат ишлари асло Исломдан эмасдир.Улардан икки ўта хатарли,бир вақтни ўзида кўп му-сулмонларни иқтисодий,маънавий ва жиҳду-жаҳдини зарари-га сарф қилинаётган амални айтиб ўтмоқдамиз:

1.Ражаб ойида ўликлар қўзғаладилар деб, элга ош тортган кимсанинг мисоли,бамисоли қўғирчоқнинг оғзига овқат тутиб, оғзини очмагач, сўнг унга тоамни мақтаб ўзи еб қўяётган ёш болани эслатади-я!
Бола тушмагур-ей нарсасини ҳаммасини ўзи еб тугатиди-да сўнг қўғирчоғига тўнгаб «овқатингни еб тугатган бўлсанг, тур энди ўйнаймиз!» - дея уни қўлидан судраб “хам” қилади.
У болани иши эди. хўш биз катталар эҳсонни ким учун ва нима учун қиляпмиз?! Оллоҳ Ўзи сақласин ўликлар овқатга хожатманд эмаслар уларни фақир санамайлик. Чунки улар энди карамли, эҳсон соҳиби улуғ Оллоҳ қошида охират неъматлари ичида ғонийдирлар.

Фазилатли ойнинг барокатини Оллоҳга кўпроқ тақво қилиш, тоат-ибодат билан истайлик.Ажали етиб энди амал дафтарлари ёпилган яқинларимиз хақларига эса,нафақат ражаб ойи балки,ҳамма вақт ҳам дуои-хайр қилиб тураверайлик.Улар шундай бидъат қилмайдиган, фақатгина Росулуллоҳصلى الله عليه وسلم кўрсатмаларига биноан иш кўрадиган солиҳ фарзанддангина дуо умидида яшашган эдилар-да.Бидъат жонбозликлари эса ҳамма ишни хабадага ҳатто,Оллоҳнинг ғазабига олиб келади.Оллоҳ Ўзи сақласин.

Келинглар солиҳ акалар ва солиҳа опалар:”Оч қорним- тинч қулоғим”деб Оллоҳга ва Росулига қайтайлик.Факат ўшандагина қабрдаги яқинларимиз ҳам бирор наъф олиб, биздан хурсанд бўладилар, иншооллоҳ!

2.Жалолободда бир сўфи ҳақида эшитдимки,у одам шу тўрт ойни “ўзича эъзозлаган”бўлиб,ражабдан то ҳажни якуни-гача пайдар-пай “оғзи берк”-рўзада эмиш.У ҳатто бу ишини ўзини ҳаж сафарида ҳам қолдирмабди.Бундан уни ёнидагилар азиятда.Сафар машаққат бўлса,егулиги-иссиқ овқати,чойи йўқ бўлгач,бошқа мусофирларни ҳам “ўзини атрофида парвона ”бўлишга ундаябди.Ҳатто Аллоҳ сақласин, худди у бизларга:  ”бу ибодатда нега сизлар йўқсизлар,модор қувватинглар йўқми?”деяётгандек.

Ҳа,биз бу ибодатда бўлмаймиз.Чунки Росулуллоҳصلى الله عليه وسلم
рамазон ойидан ёки кафорот рўзасидан ташқари ойларда пай
дар-пай рўзани маън қилганлар.Ҳамда мадоримиз йўқлиги, Довуд а.с.дек қувватли зот ҳам бир кун рўзада бўлса,эртаси куни овқатда бўлганликларидир.Сўфи ака қариб,модорсизла-нишлик билан, бу нотўғри “раъйи”дан воз кечиши,унинг гуноҳини кетказмайди.Бундай ношаърий ишлар Аллоҳга тавба қилиб,бирданига ташашлик билан камол топади,гунохлари кечирилади,ин ша Аллоҳ!




Айша розийАллаҳу Анъҳадан ривоят: "Росулуллоҳ соллоЛЛоҳу аълуйҳи васаллам деди: Ким бизда бўлмаган нарсани айтилса: у рад этилади!". /яъни ижрога ўтмайди\.
(Икки сахих китобларда мавжуд).

Ғарибларга жоним берай

Етим кўрсам, у Аминдек, еяр деб ошим берай, صلى الله عليه وسلم
Ғариб кўрсам, у Масиҳдек, ётар деб уйим берай. وسلم
Бетоб кўрсам, у Аюбдек, ичар деб дорим берай, وسلم
Аммо кўрсам, ғариб муслим, эй дўстларим жоним берай!

Хаким кўрсам, у Хизрдек, ҳазрат деб таълим олай,
Жоҳил кўрсам, у толибдек, нусрат деб таълим берай.
Жўҳид кўрсам, у ўликдек, хасрат деб юзим бурай,
Аммо кўрсам, ғариб устод, эй дўстларим рухим берай!


Бойни кўрсам, у “ёруғ”дек, миннат деб ойга боқай,
Бахил кўрсам, у Қорундек, лаънат деб ерга қарай.
Саҳий кўрсам, у Хотамдек, раҳмат деб шаъним берай,
Аммо кўрсам, ғариб масжид, эй дўстларим, қулфин бузай!

Олов кўрсам, у Жаҳиймдек, қочай деб қўрқиб турай,
Боғни кўрсам, у Найимдек, борай деб бўзлаб юрай.
Масжид кўрсам, у Каъбадек, Лаббай деб “таввоф” қилай,
Аммо Маҳмуд, ғариб Мусҳаф, эй дўстларим, қоним берай.

("Гўзал Ислом хулқи нашидаси, Ғаш удимлар", китобидан.    Махмудхон мирза Абу Абдуллоҳ)

Комментариев нет:

Отправить комментарий