вторник, 7 апреля 2020 г.

БАРОАТ КЕЧАСИ....ундаги ибодат.

@Savollar_kanal 6706-савол
("аҳли зикрдан сщранг")
Ассалому алейкум ҳурматли зикр аҳли. менга бароат кечаси ҳақида тўлиқ маълумот берсангиз. Ва неча ракат намоз қандай ўқилишини айтиб ўтсангиз.

ЖАВОБ:- Бу кеча ҳақида келган ҳадисларнинг барчаси заиф бўлгани учун улмолар унинг ҳақида ихтилоф қилганлар. Баъзилари бу ҳақидаги гапни кераги йўқ деганлар. Фазийлатли ишлар учун заиф ҳадисга амал қилса бўлади деганлар қабул қилганлар. Бошқалар эса, ўртача йўл тутганлар. Мазкур кеча Шаъбон ойининг кечаларидан бири бўлгани учун фазийлатли. Чунки ўша ойнинг фазли ҳақида саҳиҳ ҳадислар келган. Мазкур кечада юз ракъат намоз ўқиш ҳақидаги ривоятларни кўпчилик уламолар қабул қилмаганлар.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба (http://savollar.islom.uz/s/2022)

2."Риёз ас-Солиҳин" ва бошқа китоблар муаллифи Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ ўзларининг "Мажмуъ" китобларида Шаъбон ойининг ярмида ўқиладиган "Салотур рағоиб" ва ўша кеча ўқиладиган юз ракъат (Солатул хойр) ҳақида, бу иккала намоз - бидъат ва мункар амалдир. У иккала намоз "Қутул қулуб" ҳамда "Иҳё улум ад-дин" да ва у ерда зикр қилинган ҳадисларда келган бўлса ҳам, одам у ҳадисларга алданиб қолмаслиги керак. Чунки у ерда зикр қилинган жамийки ҳадислар бир чақага арзимайдиган ёлғон ва ботил ҳадислардир" - деб марҳамат қилган эканлар..

3.Барот калимаси арабчадаги "бароат" калимасидан олинган бўлиб, покланиш, тозаланиш, холи бўлиш деган маънони англатади.
Чунки бу кечада Аллоҳ таъло мушрик ва аразлашиб қолганлардан ташқари ҳаммани гуноҳини кечирворади.

Бу шундай фазилатли кеча.
Аммо-лекин, у кечани алоҳида намоз ўқиш ("салотур рағоиб"га ўхшаган) ёки рўза тутиш билан кутиб олиш бидаът амаллардан ҳисобланади.
Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ кўпчилик салафу-солиҳлар бу кечани таҳажжуд ва дуо билан ўтказишганини зикр қилиб ўтганлар.

Барот кечаси ҳақида хулоса шулки:

Бу - Аллоҳ ер юзидагиларга назар соладиган улуғ ва фазилатли кеча. Аммо бирон бир хос амал қилиш кераклиги саҳиҳ ҳадисларда ворид бўлмаган. Кечаси таҳажжудда қоим бўлиб, дуо илтижо қилиб, мағфиратдан умидвор бўлиб ўтириш эса мустаҳаб амал.

Валлоҳу аълам.

4.Биз бир нарсани яхши фарқлаб олишимиз керак.

Бу кечанинг улуғ фазилатли эканлиги уни хос бир ибодатлар билан бедор ўтказишликка далил бўла олмайди.

Агар уни ибодат билан ўтказишлик керак ё савоб иш бўлганда Пайғамбаримиз алайҳиссалом "Лайлатул қадр" кечаси каби албатта эслатган ё буюрган бўлар эдилар.

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: "сизларни жаннатга етаклайдиган бирон бир амал йўқки унга сизларни йўлламаган бўлсам ёки дўзахга олиб борадиган бирон бир қабиҳ иш йўқки ундан сизларни огоҳлантирмаган бўлсам" деганлар.
Демак, динимиз комил, барча яхшиликлар айтилинган ва жамийки ёмонликлар кўрсатилиб кетилинган.

Энди ўзича ибодатларни тўқиб чиқарадиган ва уни одамлар орасида ёядиган одам Пайғамбаримизни динни тўлиқ етказмадилар, деб айблаган ва уларни баъзи бир нарсаларни яширган-у, биз топиб олдик! - дегандай бўлади. Бу эса, Жанобмиз ҳақларига улкан туҳмат!

Жанобимиз алайҳиссалом ёки Хулофои рошидинлар ёки биронта бир саҳобий "бугун барот кечаси" деб у кечани махсус ибодатлар билан бедор ўтказишганми?

Бидъат қилиб, кечаси билан намоз ўқиб чиққандан кўра, бидъат қилмай кечаси билан ухлаб чиққан яхши!

5.Ўзи бор суннат амалларни қилинса бундақанги бидът амаллларга жой ҳам вақт ҳам қолмайди.

Суннат дея, кечанинг учдан бир қисмида туриб таҳажжуд ўқийдиган ёки душанба пайшанба ҳамда "ойдин кечалар" ёки Шаъбон ойининг кўп қисмини рўзада ўтказаётган одамда бундай бидъатларга вақт топилади деб ўйлайсизми?!

Лекин проблема шундаки, бир бидъат тирилса, унинг муқобилида бир суннат ҳам ўлади.
Биз эса нима суннат нима бидъат эканлигини ҳали фарқига бормаймиз ёки бепарво қилаверамиз.

Саҳиҳ тариқатдаги салафу солиҳлар:

Банда бахт-саодатининг аломати; исломга, художўйликка муҳаббат қўйганидан кейин унинг ёнида суннат соҳиби бирга бўлишлиги дейишар экан.

Бизларни ҳам шундай суннат эргашган, ҳавзи кавсардан суғорилинадиган суннат соҳибларидан қилсин.

Запрещающий знак со следами ног. Купить иллюстрацию № 7649608 ...

Комментариев нет:

Отправить комментарий