суббота, 13 апреля 2019 г.

Шариати исломиянинг мақсадлари (2)....учунчи; зарурият мақсадларидан ақл учун химоя

Инсоннинг ўзлигини химоялашилиги мумкинлик усули учунчиси: у, ақл химояси экан:

1-дан: Ақл билан қизиқиш ўзига таклифни фаҳмлаш шартидир, ақл билан бир ишга харакатланиш ёки аксинча унга тиришишни сусайтиради.
Ва таклиф ичида ақл; нафс биланлик ила ва бутун само тўлалигида “адаптация” –мосланиб яшовчанликдир. Хамда унинг сирини очишлик , унинг қонунларини

мувозанатлаштириш ва унинг қоидаларини яхшиликларда ишлатиш учундир.
Батахқиқ Аллаҳ азза ва жалла инсонни фикр билан бўлишга, ва тадаббур, ва ишонч билан бўлишга амр қилди. Шу масалада адашганларни, кўп махлуқотлари мисолида мазаҳ қилди. Худди шунингдек Субхана ва таоло; муждаҳидлардан ақл эгаларини, мутафаккир ва тадаббурчиларни мақтади.

2-дан: Шу ақлгина Исломни химоялайди.
Ақл иймонсизлик хуружи пайтида, “кўз қарашни” соғломлаштиришга киришди. Шулардан кайф қилинув ичишликдан, ва нашабозлик, ва нафс оғусида уриниб берилишликни маън қилди. Булар эса барча фикр ва тадаббур ичида бўлишлик даврасида бўладиган ақлни йўқотади. Нимаики зарар; хушёрликни кўпайиш ва уни давомлигини маън қилганидек; шунақанги холатда инсоннинг самарасиз соатларни кўпайиб ва уни бекор ўтказишлигини олдини олишлик учун хам зарур.Таоло жоҳилликни яшаб юришига ва саводсизликни тарқалишидан қайтарди. Чунки ақлнинг соғликда борлиги; энг оғир ёмонликда қолишликдан ва энг мураккаб “атрибут” -фисқ ва фужурлар, сўнг шулар хисобида жазога йўлиқишга олиб бормаслик химояси учунлиги ўта аҳамиятлидир.

3-дан: Ва ақлдан ашаддий кетиш, яъни уни ташлашга эмас: Ислом рухи албатта буни чегара ва қонунда қилди. Ундан охлаб ўтма ва тажовуз қилма. Чунки ақл берилган “роль”ни ташлашлик ва уни бузилиши ёмонлик имконида ўрганишлик; ўша ёмонлик манбаъидан кўра, ақл юритмаслик кичик хатар эмас. Унга пухта роль берилади. Ақлни қўриқлашни қўллайдиган Исломнинг одатдаги нурлиги , ўзининг ролидан белгисида; бошқариш ахамиятли асбоблари ва назоратида созланади.

Шунинг учун ақл химояси икки томонламадир: мавжудлиги томони ва унинг топилмаслиги /кам фаҳмлашлик\ томонидир.

..сўнг бошқа қисмларга ўтамиз. Инша-Аллаҳ!


ақл ахамияти Яратувчининг сўзларида кўп келибди: 

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
1 . Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи билан бошлайман! 

1
الر تِلْكَ آيَاتُ الْكِتَابِ الْمُبِينِ
1 . Алиф. Лом. Ро. Ушбулар очиқ-ойдин китобнинг оятларидир.

2
إِنَّا أَنزَلْنَاهُ قُرْآناً عَرَبِيّاً لَّعَلَّكُمْ تَعْقِلُونَ
2 . Биз уни арабий Қуръон этиб нозил қилдик, шоядки ақл ишлатсангиз.

Қуръони карим, Сура Юсуф - يوسف

2. 20 . Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қилингиз ва эшитиб туриб, ундан юз ўгириб кетмангиз.

21
وَلاَ تَكُونُواْ كَالَّذِينَ قَالُوا سَمِعْنَا وَهُمْ لاَ يَسْمَعُونَ
21 . Ва ўзлари эшитмасалар ҳам, «эшитдик» деганлар каби бўлмангиз.

22
إِنَّ شَرَّ الدَّوَابِّ عِندَ اللّهِ الصُّمُّ الْبُكْمُ الَّذِينَ لاَ يَعْقِلُونَ
22 . Аллоҳнинг ҳузурида ҳайвоннинг энг ёмони, албатта, кару соқов бўлиб, ақл ишлатмайдиганлардир.

23
وَلَوْ عَلِمَ اللّهُ فِيهِمْ خَيْراً لَّأسْمَعَهُمْ وَلَوْ أَسْمَعَهُمْ لَتَوَلَّواْ وَّهُم مُّعْرِضُونَ
23 . Агар Аллоҳ уларда бирор яхшиликни билганида, албатта, эшиттирар эди ва агар уларга эшиттирса ҳам, албатта, юз ўгириб, бурилиб кетар эдилар. (Аллоҳ таоло улардан бирор яхшилик чиқишини билганида эди, албатта, уларни эшитганидан фойда оладиган қилиб қўйган бўларди. Аммо уларнинг табиатлари бузуқлигини, эшитсалар ҳам, юз ўгириб кетишларини билгани учун ҳам Аллоҳ бундай қилмади.)

24
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ اسْتَجِيبُواْ لِلّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُم لِمَا يُحْيِيكُمْ وَاعْلَمُواْ أَنَّ اللّهَ يَحُولُ بَيْنَ الْمَرْءِ وَقَلْبِهِ وَأَنَّهُ إِلَيْهِ تُحْشَرُونَ
24 . Эй иймон келтирганлар! Сизга ҳаёт берадиган нарсага чақирганларида Аллоҳ ва Расулига жавоб беринг ва билинки, албатта, Аллоҳ киши билан унинг қалбини ажратиб қўяди ва, албатта, Унинг ҳузурида тўпланурсиз. («Ҳаёт берадиган нарса»–иймон ва Исломдир. Қуръони Карим таъбири бўйича, ҳақиқий ҳаёт иймон ва Исломдир. Инсон буларсиз ўликдир. Аллоҳ инсон билан қалбининг орасини ажратгандан кейин у ўзини ўнглай олмай қолади. Инсон ўз қалбига молик бўла олмай қолмайди.)

25
وَاتَّقُواْ فِتْنَةً لاَّ تُصِيبَنَّ الَّذِينَ ظَلَمُواْ مِنكُمْ خَآصَّةً وَاعْلَمُواْ أَنَّ اللّهَ شَدِيدُ الْعِقَابِ
25 . Ва сизлардан фақат зулм қилганларнинг ўзигагина етмайдиган фитнадан сақланинг. Ва билинки, албатта, Аллоҳнинг иқоби шиддатлидир.
Сура Анфол - الأنفال


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ чиқармасидан: 
Сахобалар ҳақида
11:30 / 09.10.2013 | malika2222 | 803

«Фақир муҳожирлар, улар ўз диёрларидан ва мол мулкларидан жудо қилинган эдилар. Аллоҳдан фазл ва раҳмат умид қилардилар. Аллоҳга ва Унинг Расулига ёрдам бердилар. Ўшандоқ кишилар содиқдирлар.

У(муҳожир)лардан аввал бу жойда яшаган ва иймонга ихлос қилган. Ўзлари томон ҳижрат қилиб келган кимсаларни севадиганлар. . . »

«Ва улардан кейин келиб: «Эй Роббимиз, бизни ва биздан аввал иймон билан ўтган биродарларимизни мағфират қилган, қалбимизда иймон келтирганларга (нисбатан) ҳиқд қўймагин. Эй Роббимиз, албатта, сен, шафқатли ва меҳрибонсан», дейдиганлар». (Ҳашр, 8-10).

Ушбу оятлар Муҳожир ва Ансорий саҳобаларга ва уларга яхшилик билан эргашганларга мадҳу санони ўз ичига олгандир.

Суннатдан далиллар:

1. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Менинг саҳобаларимдан бирортасини сўкманглар. Агар сизлардан бирортангиз Уҳуд тоғидек тиллони инфоқ қилса ҳам уларнинг бир муддига ҳам, насийфига ҳам етмайди», деганлар.

(Бухорий ва Муслим ривоят қилганлар).

2. Ибн Ботта қилган ривоятда Абдулоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу:
«Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларини сўкманглар. Уларнинг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бир соатлик мақоми, сизнинг қирқ йиллик амалингиздан яхшидир», деганлар.

Муаллифнинг «Улардан бирортасидан тонмаймиз-воз кечмаймиз» Рофизалар каби» дегани ҳақида. Рофизалар-шийъалар. Уларнинг эътиқоди бўйича, ҳазрати Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумолардан тонмагунча аҳли байтга садоқатлари собит бўлмайди. Аҳли суннат ва жамоа эса ҳамма саҳобаларга садоқат изҳор қиладилар.

http://savollar.islom.uz/

..энди замонамиз "ақлли"ларининг; халқлар ақл ройига кулфат тутгунлари хақида: 
Адабиёт: Набижон Боқий. Юртменбошининг хотира афтари-20,дан парча: туркман президенти Сафармурод сўзи:
"Дастлаб, бошқарув жиловини қўлга олган кезларим атрофимга романтик ёшлар тўпланади. Улар ўз халқига, ўз мамлакатига ҳалол хизмат қилишни истарди. Ман ҳам уларга ўхшаб осмондаги ойни олиб Юртменистон байроғига қадаб қўймоқчи бўлардим, меҳнаткаш халқимнинг қадамига гуллар сочгим келарди. Лекин мухолифларим қадамимни ўлчаб юрарди, ҳар қадамимдан битта камчилик топиб асабимни бузар эди. Хатоларимни айтган одамни душман деб билардим, бетгачопар кимсаларни бирин-кетин қамоққа тиқдим, Иноят Махсумга айтиб йўқотиб юбордим. Доим ўз гапини рўй-рост айтадиган, ўзининг фикрини қатъий туриб ҳимоя қиладиган одамлар камайиб кетди, улар ўрнини манинг қош-қовоғимга қараб турадиган лаганбардорлар эгаллади. Найнов ҳижратга кетдию романтик руҳдаги кишилар ҳам ўзларини четга тортди.

Теварагимни ўраб олган қиёфасиз кимсалар ўзларини ишлаётган этиб кўрсатиш учун ҳар соҳадан душман қидирарди, душманларга аёвсиз зарба берарди. Мамлакатда ов мавсуми бошланиб кетди. Албатта, овни ўзим бошқардим, панада туриб бошқардим. Радий Фишнинг тарафдорлари зиндонда чиритилди, очиқда қолганлари эса жуфтакни ростлади. Мухолифларим худкуш сифатида бадном этилди.

Ўйлаб кўрсам, жин урсин, атрофимда буқаламун кимсалар қопти, холо
с".
BBC NEWS O"ZBEK

https://www.youtube.com/watch?v=VYgNi_v5ov0

1 комментарий:

  1. https://www.youtube.com/watch?v=YLBJS3Qctr8&feature=share&fbclid=IwAR3epFXxL0Q1cP46pkfEifXHH7p4v-msVqJaxALfiSy0TZpCJCHwSsW1eY0

    ОтветитьУдалить